БОШ САҲИФА

Марказий Осиёда бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилотлар учун тренинглар Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳадир. Мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходимларининг малакасини ошириш йўли билан кичик ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш орқали Ўзбекистон Республикасида барқарор тараққиётни таъминлашдан иборат.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун лойиҳа Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг маъмурий механизмини кучайтириш ҳамда Европа ва Ўзбекистон Савдо палаталари ўртасида алоқалар ва тармоқлар ривожини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кичик бизнес корхоналари манфаатларини ҳимоя ва тарғиб этиш орқали Палата ходимларининг махсус тайёргарлигини таъминлайди.
Лойиҳа давом этиш муддати 24 ой.